Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, 2023 йил 21 декабрь куни кечқурун соат 20:30 ларда туманининг “Хумин” маҳалласида яшовчи шахс ўз уйи меҳмонхонасида бир гуруҳ қишлоқдошларини йиғиб қиморхона ташкил этиш ва уни ўтказиш жиноятини содир этган.

Қишлоқдош йигитлар манзилда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйнаб турганларида туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.