Ўз навбатида, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи негизида замонавий ва ёруғ ўқув хоналар ташкил этилиши баробарида замонавий ўқув-амалий лабораторияси очилди. Лаборатория барча зарур асбоб ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.
Ўқув муассасасида ҲТБ филиали учун 4-қават биноси реконструкция қилинди. Физика, математика, рус тили кабинетлари, мустақил таълим хонаси, ўқитувчи ва методистлар хонаси тўлдирилди.
Барча ўқув хоналари ва кабинетлар замонавий парталар, мебель ва зарур нарсалар билан жиҳозланган.
Бу ерда умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежи ва техникумлар ўқувчилари учун математика, физика ва рус тили фанларидан бепул тайёрлов курслари ташкил этилади. Тингловчиларни саралаш танлов асосида амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, ўқув машғулотларини ўтказиш учун Россия Федерациясининг тажрибали, Бухоро шаҳрининг юқори малакали ўқитувчилари жалб этилган. Ушбу лойиҳа И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига ўқишга киришни хоҳловчилар учун ноёб имконият яратади.
Маълумот учун: Бухоро нефть ва газ саноати коллежи билан биргаликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар ўқувчилари контингентидан ҲТБда ўқувчилар гуруҳларини шакллантириш бўйича касбга йўналтириш ишлари давом эттириляпти, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.