Вилоят прокуратураси макур воқеага аниқлиқ киритди. Унга кўра, айни пайтда талаба шифохонада.
Қайд этилишича, у (Бухоро Муҳандислик технология институтининг талабаси Т.М) меъёридан ортиқ қон босимини туширувчи дори воситаларини истеъмол қилгани сабабли заҳарланиб, жорий йилнинг 26 октябрь куни шифохонага ётқизилган.
"Беморга малакали тиббий ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда у шифохонада даволанмоқда. Тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Институт ва бошқа маъсул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади", – дейилади хабарда.