Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Ўзбекистонда халқаро талабларга тўла жавоб берадиган миллий автомагистраль барпо этиш, уни дунё йўлларига туташтириш, автотрассалар бўйида замонавий инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
Ўзбек миллий автомагистрали таркибига кирадиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, мамлакат автомобиль йўлининг улкан артерияларидан ҳисобланган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро автомобиль йўлида ҳам шу кунларда кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти.
А-380 “Бухоро ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 8,8-16,5 километр қисмини таъмирлаш учун Инвестиция дастури асосида 96 миллиард сўм маблағ сарфланди. Барча талабларга жавоб берадиган йўлнинг эни 19,1 метрни ташкил этади. Мазкур йўл қурилишида “Олмазор тажриба механика таъмирлаш ёрдамчи корхонаси”нинг 100 нафардан зиёд қурувчи-муҳандислари 50 тадан зиёд замонавий техника кучидан фойдаланилди.