Олимпиада 2026 йил 26–28 январь кунлари анъанавий — офлайн шаклда ташкил этилади. Унда Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг асосий мақсади — талабаларнинг билим ва салоҳиятини намоён этиш, уларнинг халқаро даражада тенгдошлари билан рақобатбардош муҳитда беллашишини таъминлаш ҳамда математика фанидан халқаро стандартларга мос илмий мусобақа майдонини яратишдан иборат.

Олимпиадада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2026 йил 18 январь кунига қадар амалга оширилади.

Жамоа таркибида рўйхатдан ўтган иштирокчилар индивидуал турларда қатнашиш учун қўшимча равишда белгиланган ҳавола орқали алоҳида рўйхатдан ўтишлари лозим.