Унда, Ўзбекистон, Қувайт, Ироқ, Индонезия, Камерун, Кот-дЪИвуар, давлатлари, Мавритания, Покистон Ислом республикалари ҳамда Нигерия Федератив республикаси вакиллари иштирок этди.

Мазкур йиғилишда Қўмитага аъзо давлатлар томонидан Ислом олами мероси рўйхатига киритиш учун номзодномалар таклиф этилди.

Хусусан, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ушбу рўйхатга киритиш учун Бухоро вилоятида жойлашган Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд, Пойкент, Пойи-Калон мажмуалари, Магоки-Атторий масжиди ҳамда Тошсарой мадрасаси номзодлари кўрсатилди.

Тавсия этилган номзодномалар Қўмитанинг махсус тузилган комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бир овоздан тасдиқланди.

Йиғилиш якунига кўра, Ислом олами меросининг охирги ҳамда тасдиқланмаган рўйхати шакллантирилиб, Ўзбекистон томонидан тақдим этилган объектларнинг барчаси Ислом оламининг якуний рўйхатига киритилди, деб хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.