Мазкур ҳамкорлик доирасида ушбу мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ва ўқитувчилари Сунчон миллий университетининг “Кореяшунослик” лойиҳасида иштирок этиш учун Корея давлатига жўнаб кетишди.

Айни пайтда улар қишки таътилни лойиҳа доирасида олиб борилаётган қизиқарли машғулотлар, унитилмас сабоқлар ва ажойиб саёҳатлар билан завқли ўтказишмоқда.

Аввалроқ, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиблари бўлган юнусободлик ўқувчилар Буюк Британияга саёҳат қилиб келишганди.