Таҳлилларга кўра, ишлаб чиқариш худудларида яшовчи аҳолида буйракнинг даволаб бўлмас касаллиги – мембраноз нефропатия кўп учрашлиги аниқланди. Бу касалликни асосида иммун комплексларни базал мембранага ўтириши ва унинг қалинлигини ошириши ётади. Мембраноз нефропатияга дориларга бўлган реакция, инфекцион касалликлар, онкологик касалликлар ва аутоиммун касалликлар сабаб бўлади деб келинар эди.
Ишлаб чиқариш ҳудудидаги аҳолининг касалланиш даражаси йиллар давомида 13% гача ошганлигини маълумот берган олимлар бу борада яна кўплаб текширувлар ўтказиш кераклигини айтиб ўтишди. Уларнинг мақолалари Journal of the American Society of Nephrology журналида чоп этилди.