Тадқиқот биринчи марта таркибида кўп миқдорда шакар мавжуд бўлган маҳсулотларни, шу жумладан музқаймоқ ва печеньеларни ортиқча истеъмол қилиш буйракда тош пайдо бўлишига сабаб бўлишини кўрсатди.
Тадқиқот давомида олимлар 2007 йилдан 2018 йилгача тўпланган деярли 30 минг иштирокчи маълумотларини таҳлил қилишди. Тадқиқот иштирокчиларидан буйрак тошлари тарихи, шунингдек, уларнинг парҳези, шу жумладан шакарли маҳсулотларнинг кунлик истеъмоли ҳақида сўралди. Тадқиқотчилар шакар миқдори юқори бўлган иштирокчиларда буйрак тошлари пайдо бўлиш эҳтимоли кўпроқ эканлигини аниқлашди.
Хусусан, таркибида шакар миқдори кўп маҳсулотларни истеъмол қилган иштирокчиларнинг чорак қисмида буйрак тошларининг вужудга келиш эҳтимоли 39 фоизга кўпроқ бўлган. Ҳозирча бу ҳодисанинг механизмлари аниқланмаган, деб хабар беради lenta.ru.