Унда ёш китобхонлар, шоир ва шоиралар, Навоий ва Бобур ижодига қизиқувчи шахслар, она тили ва адабиёт ўқитувчилари, фонд ходимлари қатнашди. Тадбирда бу икки шахс ҳаёти ва ижоди, улар, биз авлодларга қолдирган бой ижодий мероси тўғрисида сўз борди.
Шоир ва шоиралар, мактаб ўқувчилари Навоий ва Бобурнинг ғазал ва рубоийларини ёд этиб, турли саҳна чиқишларини намойиш этди.
Тадбир сўнгида, Маҳалла хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви раиси Исломбек Матчонов сўзга чиқиб, бу икки шахснинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, ўқувчи ёшлар онгига улар ёзган асарларни мазмун-моҳиятини, бадиий хусусиятини сингдириш, қолаверса, ёш авлодни юксак маънавиятли, юртга содиқ, ватанпарвар қилиб тарбиялаш тўғрисида сўз юритди ва тадбирда фаол иштирок этган иштирокчиларга фонднинг қиммат баҳо эсдалик совғаларини топширди.
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди
Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати