Унда агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳамда Бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев венгриялик режиссёр ва продюсерлар Акош Барноцки ҳамда Жорж Донна билан онлайн мулоқот қилишди.
"Буюк Амир ва Донна Мария" фильми таниқли ёзувчи Хайриддин Султонов асари асосида яратилмоқда. Унда буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг Усмонли туркларга қарши жанги ва Донна Мария билан ўзаро муносабатлари тарихий фактлар асосида акс эттирилган.
Видеомулоқотда тарихий кинолойиҳанинг бюджети, томошабин аудиторияси ва съёмка жараёнлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, фильм сценарийсини инглиз тилига таржима қилиш ва лойиҳа билан боғлиқ кейинги ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати