Ўзбекистон - Британия ҳамкорлигининг, шу жумладан парламентлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек Лондонда Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига ва мамлакатда бўлажак Президент сайловига бағишланган қатор қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар сентябрь ойида Буюк Британия парламентида Ўзбекистонда Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларидан Британия сиёсатчилари ва жамоат арбобларини хабардор қилиш учун қўшма тадбирлар ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш самарадорлигини таъминлаш масалаларида кўмаклашиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.