Mиллий соғлиқни сақлаш хизмати (NSD) ижрочи директори Аманда Притчарднинг айтишича: “Бу соғлиқни сақлаш тизими ва геномик тиббиёт учун инқилобий воқеа, чунки тест минглаб оғир хасталикка чалинган болаларда касалликни тезда аниқлаш ва уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради”, деди.
Илгари бундай тестларнинг жавобини бир неча ҳафта кутиш керак эди. Бу эса инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин бўлган даволашни бошлашни кечиктирарди. “Бу ҳозирги кунга қадар инсон геномидаги барча 22 000 генни таҳлил қиладиган ва натижалари икки кун ичида тайёр бўладиган ягона синовдир”, деди Притчард. Шифокорлар ушбу тестдан ДНК ўзгаришларини аниқлаш ва ҳатто кам учрайдиган генетик касалликларга ташхис қўйиш учун фойдаланади.
The Guardian нашрининг хабар беришича, тадқиқот Буюк Британиянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Девоншир графлигидаги Бирлашган Қиролликнинг Геномик Тиббиёт хизматида ўтказилди. Энди олимлар синов натижасини кутиш вақтини бир неча соатгача қисқартириш учун тестни янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқда.