The Guardian нашрининг қайд этишича, Lild қўллаб-қувватлашга муҳтож  британиялик етказиб берувчилар билан боғланишни режалаштирган ва “экстремал об-ҳаво шароити таъсир қилган” маҳсулотларни сотишга ҳаракат қилади.

“Етказиб берилган ҳосил биз кўникканимиздан бироз бошқача кўриниши ва ҳис этилиши мумкин бўлса-да, у одатдагидай ажойиб Британия сифатига эга бўлади”, деди Lidlнинг Буюк Британиядаги бош ижрочи директори Райан МакДоннелл.

Aввалроқ The Daily Mai  нашри ҳам британияликлар мамлакатдаги кучли қурғоқчилик туфайли дўконлар пештахталаридаги “ностандарт” сабзавотларга кўникишга мажбур бўлишини ёзган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, олма, Брюссел карами, картошка, сабзи ва пиёз ғайритабиий иссиқликдан зарар кўриши мумкин.