Шу билан бирга, ўқитувчилар ҳар доим ҳам улар бажарган вазифани Аl дастури томонидан бажарилган вазифадан ажрата олмайди.
Тадқиқот доирасида 1000 нафар талаба ва 500 нафар ўқитувчи билан суҳбат ўтказилди. Натижалар шуни кўрсатдики, ўқитувчиларнинг 66 фоизи ўқувчилар мунтазам равишда Аl дастури томонидан ёзилган уй вазифаларини олиб келишларига ишончлари комил.
Ўқитувчиларнинг 36 фоизи ўқувчилар Аl дастури масалаларини уларга қараганда яхшироқ тушунишларига ишонади.
Будан ташқари, ўқитувчиларнинг 89 фоизи инсоннинг ақл-заковати, эмпатияси ва ижодкорлиги ажралмас эканлигига, 35 фоизи ўқувчилар ўз устида ишламаса уларнинг билим диораси тобора қисқариб кетади, деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ўқитувчиларнинг 12 фоизи мактаб ўқувчиларига сунъий интеллектдан фойдаланишни бутунлай тақиқлаш кераклигини маълум қилди.
Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома шуни кўрсатдики, ўқитувчилар сунъий интеллект ёрдамида бажарилган уй вазифалари улушини баҳолашда унчалик янглишмайди.
Ўқувчиларнинг 67 фоизи ChatGPT каби чатботлардан, асосан, иншо ёзиш, физика ва математика бўйича вазифаларни бажариш, матнларни таржима қилиш, шеър ёзиш ва ҳоказолар учун фойдаланганликларини тан олишди.
Барча уй вазифаларини Аl дастури ёрдамида бажарадиган талабалар 19 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, мактаб ўқувчиларининг атиги 38 фоизи мустақил равишда топшириқларни бажармаганларида ўзларини айбдор ҳис қилади. Талабаларнинг 68 фоизи сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали яхши баҳо олишларини айтишди, деб хабар беради uzreport.news.