Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси раҳбарияти бошчилигидаги республикамиз  мутахассисларининг Буюк Британиядаги “Civil Service College” ижрочи директори С.Леонг билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш ҳамда раҳбар кадрлар учун мунтазам ўқув курсларини ташқил этиш бўйича “Civil Service College” вакилларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Давлат бошқаруви академияси ректори А.Бекмуродов томонидан “Civil Service College” билан ўзаро ҳамкорликда туман ва вилоят ҳокимликлари вакиллари учун маҳорат дарслари, қўшма тренинглар, ўқув курсларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган таклифлар хориж томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Онлайн учрашув якунлари бўйича мазкур йўналишлардаги ҳамкорликни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Англашув меморандумини расмийлаштиришга келишиб олинди.