Учрашув давомида жамғарма томонидан мазкур университетда таълим олаётган стипендиатларга ўқиш жараёнларида яқиндан ёрдам бериш, уларни ўқиш харажатларидан чегирмалар ажратиш шунингдек, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Уорвик университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш юзасидан икки томонлама меморандум имзолаш бўйича таклиф киритилди.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини ушбу университетда қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил қилиш ҳамда республикамиздаги олий таълим муассасаларига университет профессор-ўқитувчиларини жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ташаббус ва таклифлар профессор Тони Лиддикоут томонидан қўллаб-қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Учрашув якунида ҳамкорлик алоқаларининг истиқболларини белгиловчи меморандум имзолашга келишиб олинди.
University of Warwick 1965 йилда ташкил этилган. Британиянинг энг нуфузли топ-20 та университетлари рўйхатида (Russell Group аъзоси). Академик инглиз тилини ўқитиш бўйича Оксфорд ва Кембриждан кейин дунёда 3-ўринда туради. “QS World University Rankings” халқаро рейтингида дунёнинг 61 ўринни эгаллаган. Мазкур университетда 29,534 нафар талаба таҳсил олади. Университет 2020 – 2021 йиллардаги даромади 703,7 миллион фунт стерлингни ташкил этган