Ушбу режага мувофиқ кимки мамлакат ҳудудини ноқонуний бузиб кирадиган бўлса, унга бошпана беришда чекловлар бўлади. Шунингдек, кимки муҳожирларнинг мамлакат ҳудудига нолегал кириб келишига ёрдам берса, у умрбод қамоқ жазосига тортилади.
Мамлакат ички ишлар вазири Прити Пателнинг фикрича, янги тизим адолатли бўлади ва жиноятчиликка қарши курашда ёрдам беради.
Аммо инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мухолифатчилар ҳукумат режасини танқид қилишди. Уларнинг айтишича, бу режа қочоқлар ҳуқуқларини камситишдир.
Сўнгги бир йилда 35 минг киши Буюк Британиядан бошпана сўраган. Уларнинг кўпчилиги Эрон, Албания ва Ироқ фуқароларидир.