10 декабрда Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда жиноятга ундалган шахс Гулистон шаҳрида жойлашган қабристон яқинида буюртма этилган тадбиркорни қотиллик аломатлари билан ётган, юз ва бош қисми грим қилинган «жасади» ва уни «вафот этгани» сунъий равишда яратилган фото суратини кўрсатгач, буюртмачи тадбиркор Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудида унга 4 000 долларни берган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан буюртма берган шахсга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати.