Самарқанд шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда “Cambridge Assessment English”нинг Ўзбекистондаги Имтиҳонлар маркази Innovative Centre билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
“Cambridge Assessment English” дунёдаги энг нуфузли таълим масканларидан бири Cambrige университетининг бир қисми ҳисобланади. У Ўзбекистонда қатор ташкилотлар ҳамда таълим муассассалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бутун дунё бўйича ҳар йили 5,5 миллион нафардан ортиқ инсонлар мазкур ташкилот томонидан яратилган IELTS va CEFR имтиҳонларини топширади. Innovative Centre Самарқандда бевосита фаолият юритиб, талабаларга инглиз тилидан дарс беради. Ўқитувчиларга эса инглиз тилида халқаро стандартларга асосан дарс беришда методик ёрдам кўрсатади.
Cambridge Assessment мазкур меморандум доирасида шаҳар Халқ таълими бўлими Cambridge университетда чоп этилган методик қўллланмалар билан таъминланади ҳамда тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари “Cambridge Assessment English” томонидан ташкил этиладиган вебинар, конференция ҳамда мастерклассларда иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактаб ўқитувчилари Халқаро Cambridge CEFR имтиҳоналарини имтиёзли нархларда топшириш имкониятига эга бўлади.
CEFR имтиҳони Cambridge Assessment томонидан компьютер ҳамда қоғозда ташкил этилган махсус платформа орқали 4 босқичда, хусусан Listening, Reading and Use of English, Writing, Speaking топширилади.