Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг таклифи билан Кембриж халқаро ташкилотининг директор ўринбосари Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистондаги Кембрижнинг ягона расмий марказига ташриф буюриб, Ўзбекистон ҳудудида халқаро имтиҳонларни ўтказиш жараёни, тест самарадорлиги ва тест натижалари билан танишиб чиқди.

Халқаро Кембридж ташкилотининг директор ўринбосари, Жаноб Кристофер, Ўзбекистондаги асосий Кембридж Имтиҳонлари ўтказиладиган ягона марказ, Innovative Centreга ташриф буюриб, инглиз тили ўқитувчилари фойдаланаётган методология ва манбаларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб чиқди ва уларнинг хорижий стандартларга жавоб беришини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, Кристофер Беттс халқаро имтиҳонларнинг хорижий стандартларга мос равишда ўтказилишини таъминлаш мақсадида Самарқанддаги бир неча тил ўргатиш марказларида бўлди, ва шу жумладан Innovative Centre ўқув марказининг имтиҳонлар ўтказиш хоналари, имтиҳон материалларини сақлаш жойини ва барча техник жиҳозларини текширувдан ўтказди. Бундан ташқари, халқаро имтиҳонларни ўтказишда қатнашувчи ходимлар ва назоратчилар билан суҳбатлашиб, имтиҳон жараёни жуда катта масъулият талаб этиши ва имтиҳон шаффофлигини таъминлаш тест маркази вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Амалий ташрифдан сўнг, мазкур имкониятлар, имтиҳонлар сонини ва сифатини ошириш, ҳамда доимий равишда Кембридж экспертлари билан мастеркласс ва семинарлар ўтказиш режалари кўзга тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПҚ-5117 қарорини ижро этиш мақсадида, хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташаббуси билан Кембридж ташкилотининг профессор-экспертлари Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, инглиз тили ўқитувчилари учун семинар ва мастер-класслар ўтказиб келмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий вакиллиги бошлиғи Мухаммадхон Солиев тадбир ва учрашувлар ҳақида гапирар экан, у бугунги кунда Самарқандда жуда кўп имкониятлар яратилганлиги ҳеч кимга сир эмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Cамбридге Энглиш»нинг Ўзбекистондаги ягона маркази айнан ушбу вилоятда жойлашгани ва турли имтиҳон турлари (TKT, Linguaskill, IELTS тестлари) ўтказилаётгани ўқитувчилар ва ёшларга кўплаб қулайликлар яратмоқда.

«Жаноб Крис билан учрашувимиз Самарқанддаги хорижий таълим сифатини оширишга бўлган катта қадам ҳисобланади. Бизнинг учрашувимиз давомида Жаноб Крис нафақат Innovative Centre ўқув марказимизнинг хорижий стандартлар бўйича йўлга қўйилган ўқитиш курслари ва халқаро имтиҳонларини кўздан кечирди, балки Самарқанд шаҳрининг бетакрор ва тарихий обидаларини кўриб ҳайратда қолди. Жаноб Крис тил ўрганишни оммалаштириш қанчалик муҳимлигини айтиб ўтишдан ташқари, ўз тажрибаларидан келиб чиқган ҳолда фикрлар улашди. »
Бундан ташқари, Мухаммадхон Солиев ёшлар томонидан чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқиш ва давлатимиз тараққиёти учун ёш кадрларнинг тил билиш кўникмаларнинг профессионал даражага кўтариш аҳамияти жуда юксак эканлигини таъкидлади.
Парвиз Субханкулов
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни
оммалаштириш агентлиги Самарқанд вилоят вакиллиги лойиҳалар менежери.