Маълум бўлишича, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шодиқозиқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган 4 та полиэтилен қоп аниқланган.

Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу қоплар ичида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган:

  • 48 дона ўрамда 47 кг 113 гргашиш,
  • 15 дона ўрамда 7 кг 779 гропий,
  • шунингдек, 10 710 донаЛидаза ва 756 донаТеноксикам дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Барча ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.