Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ноқонуний ҳолат фош этилди.
Маълум бўлишича, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шодиқозиқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан ташлаб кетилган 4 та полиэтилен қоп аниқланган.
Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу қоплар ичида қўшни давлатдан контрабанда йўли билан олиб кирилган:
- 48 дона ўрамда 47 кг 113 гр “гашиш”,
- 15 дона ўрамда 7 кг 779 гр “опий”,
- шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” дори воситалари борлиги маълум бўлди.
Барча ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 246-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.