Низомга кўра, назорат хариди тадбирлари тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, чакана савдо объектларида сотиладиган халқ истеъмоли товарларини ушбу Низомга мувофиқ сотиб олиш, экспертиза қилиш ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида тестдан ўтказиш орқали амалга оширилади.

✅ Назорат хариди тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

▪️Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори томонидан тасдиқланадиган ва Агентлик расмий веб-сайтида жойлаштириладиган назорат хариди тадбирини ўтказиш режаси;
▪️оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган маълумотлар ҳамда белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари;
▪️қонунда белгиланган тартибда жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотлардан келиб тушадиган ахборотлар ва мурожаатлар;
▪️Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ёки Монополияга қарши курашиш қўмитасининг топшириқлари.

✅ Товарларни жойида экспертизадан ўтказиш фақатгина товарларни тестдан ўтказиш учун танлаб олиш мақсадида ваколатли орган ходими томонидан амалга оширилади.

Бунда, қуйидагиларга риоя қилинганлиги экспертизадан ўтказилади: 

👉 чакана савдо объектида товарларни сақлаш шароитлари;
👉 товарлар маркировкасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
👉 ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган яроқлилик муддатига амал қилиниши

Назорат хариди давомида товарларни экспертизадан ўтказиш – жойида, тестдан ўтказиш — аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида амалга оширилади.