Унда зонднинг қўнишдан олдин туширилган Ой тасвири, қўниш жойи, жумладан, фазовий кеманинг қўниш қисми ва унинг соясидан иборат.

Ернинг табиий йўлдошини ўрганиш ишлари бошланса, ускуна кўплаб янги қизиқарли суратларни тақдим этиши мумкин.

Ҳиндистон Ой юзасига фазовий кемани муваффақиятли қўндирган АҚШ, собиқ Совет Иттифоқи ва Хитойдан кейин тўртинчи давлатга айланди. Чандраян-3 бутун дунё олимлари ва коинот агентликларнинг эътиборини тортган ҳудудга – Ойнинг жанубий қутби яқинига қўнган тарихдаги биринчи фазовий кемага айланди.

Аввалроқ Ҳиндистон коинот тадқиқотлари ташкилоти (ISRO)нинг Чандраян-3 зонди Ойнинг нариги томонининг янги суратларини юборгани хабар қилинганди, деб хабар беради korrespondent.net.