Ольсоннинг таъкидлашича, чақалоқ йиғлашдан олдин очликни камроқ эълон қилади. Бу одатда лаблар, қўллар ва бошнинг характерли ҳаракатида ўзини намоён қилади. Ота-оналар бу имо-ишораларни сезмайдилар ва очлик ҳақида фақат йиғлагандан кейин билиб қолишади. Шу сабабли, ишлаб чиқувчида болани кузатиб борадиган ва мазкур сигналларнинг юзага келгани ҳақида хабар берадиган ИИ тизимини яратиш ғояси туғилди.
Кузатув қурилмаси учун камерали чақалоқ мониторидан фойдаланилган, лойиҳанинг дастурий қисми Google MediaPipe кутубхонаси ёрдамида амалга оширилган. Ольсон тизимга чақалоқнинг очлик имо-ишораларини ҳисобга олишга ўргатди ва уларнинг ҳар бирига устуворлик берди. Натижада, тизим боланинг характерли хатти-ҳаракатларини ўқийди ва ота-оналарга уни овқатлантириш вақти келганлиги ҳақида хабар беради. Бу кераксиз йиғлашни деярли бутунлай олдини олади.
Ишлаб чиқувчи ўзининг YouTube каналида лойиҳа ҳақида батафсил гапириб берди ва Hackaday порталидаги изоҳларда мазкур ғояни амалга ошириш унга маъқул келганини ва тизим изчил яхши ишлаётганини таъкидлади, деб хабар беради habr.com.