Дастлаб 21 июнда Чимкент шаҳрида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Қозоғистон Республикаси саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси, Чимкент шаҳар ҳокими ўринбосари билан тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида саноат кооперациясини янада ривожлантириш, маҳаллий корхоналаримизнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини Қозоғистон ҳудудида кенгайтириш, жумладан Чимкент ва Туркистон ҳудудларида ташкил этилаётган махсус индустриал зоналарга Ўзбекистон корхоналарини жалб этиш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистон корхоналари учун Қозоғистонда алоҳида дастур қабул қилиниши, тадбиркорларга яратиб бериладиган бир қатор имтиёзлар ва преференциялар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон корхоналари иштирокида кенгайтирилган учрашув ҳамда G2B ва В2В учрашувлар бўлиб ўтди. Унда маҳаллий тадбиркорларимизга Қозоғистонда ташкил этилган Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали ишлаб чиқарувчиларга асбоб-ускуналар харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари учун йиллик 3 фоиз устама билан 10 йил муддатга (миллий валюта “тенге”да) кредит маблағлари ажратилиши юзасидан маълумотлар берилди. Қозоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида тадбиркорларга айланма маблағни тўлдириш учун йилига 7 фоиз устама билан 3 йил муддатга (миллий валюта “тенге”да) кредит маблағлари ажратилишига қаратилган тақдимот ўтказилди.
Мулоқотда Қозоғистон индустрия ва экспорт маркази томонидан 14 та махсус иқтисодий зона ва 36 та индустриал зоналарда яратилган шароитлар ва қўлланиладиган имтиёзлар, жумладан корпоратив даромад солиғи, мулк солиғи, маҳсулот реализациясидаги ҚҚС, импортдаги ҚҚС, ер солиғи “ноль” ставкада қўлланилиши тўғрисида сўз юритилди.
Ўз навбатида Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва тўқимачилик соҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган тегишли қарорлар асосида доимий қўллаб-қувватланаётганлиги, яратилган шарт-шароитлар тўғрисида соҳалар бўйича ривожланиш стратегиялари Қозоғистон тадбиркорлари учун тақдимот ўтказилди.
22 июнда эса Ўзбекистон делегацияси Туркистон вилоятига ташриф буюриб, индустриал зоналардаги имкониятлар билан яқиндан танишди. Қозоғистонга сармоя киритиш ниятида бўлган тадбиркорларга яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Натижада чарм-пойабзал ва тўқимачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий корхоналардан “Peng Sheng” ҚК, “KFK”, “Saxovat teks”, “Grand Fayz Baraka” МЧЖ корхоналари томонидан Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва икки томонлама кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида Қозоғистонда пахта етиштириш, пойабзал ишлаб чиқариш учун пойабзал таг қисмларини қуйиш, тери йиғиш ва уни қайта ишлаш каби таклифлар муҳокама этилиб келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Чармсаноат соҳасида Қозоғистон билан ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди
Жорий йил 21-22 июнь кунлари “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо 40 та корхонадан иборат делегация бизнес-миссия билан Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятига ташриф буюрди.
Хитой дунёдаги биринчи мия сигналларини йиғувчи инвазив мосламани ишга туширди
- Тошкентда 1 майгача иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилади
- Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қайси давлатлар корхона очган?
- Колумбия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти ҳалокатга учради, оқибатида 66 киши ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонликлар АҚШга қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларга юборилади
- Экология соҳасида умуммиллий лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди
2026 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Транспорт соҳасидаги лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди
- Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида
- Янги Ўзбекистонни аёллари бахтли-саодатли яшайдиган мамлакатга айлантириш – энг улуғ мақсад
- Ўзбекистон йил бошида асосан қайси давлатлар билан савдо қилди?
- Кимё саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди