Дастлаб 21 июнда Чимкент шаҳрида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда Қозоғистон Республикаси саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси, Чимкент шаҳар ҳокими ўринбосари билан тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида саноат кооперациясини янада ривожлантириш, маҳаллий корхоналаримизнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини Қозоғистон ҳудудида кенгайтириш, жумладан Чимкент ва Туркистон ҳудудларида ташкил этилаётган махсус индустриал зоналарга Ўзбекистон корхоналарини жалб этиш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистон корхоналари учун Қозоғистонда алоҳида дастур қабул қилиниши, тадбиркорларга яратиб бериладиган бир қатор имтиёзлар ва преференциялар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон корхоналари иштирокида кенгайтирилган учрашув ҳамда G2B ва В2В учрашувлар бўлиб ўтди. Унда маҳаллий тадбиркорларимизга Қозоғистонда ташкил этилган Саноатни ривожлантириш жамғармаси орқали ишлаб чиқарувчиларга асбоб-ускуналар харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишлари учун йиллик 3 фоиз устама билан 10 йил муддатга (миллий валюта “тенге”да) кредит маблағлари ажратилиши юзасидан маълумотлар берилди. Қозоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида тадбиркорларга айланма маблағни тўлдириш учун йилига 7 фоиз устама билан 3 йил муддатга (миллий валюта “тенге”да) кредит маблағлари ажратилишига қаратилган тақдимот ўтказилди.
Мулоқотда Қозоғистон индустрия ва экспорт маркази томонидан 14 та махсус иқтисодий зона ва 36 та индустриал зоналарда яратилган шароитлар ва қўлланиладиган имтиёзлар, жумладан корпоратив даромад солиғи, мулк солиғи, маҳсулот реализациясидаги ҚҚС, импортдаги ҚҚС, ер солиғи “ноль” ставкада қўлланилиши тўғрисида сўз юритилди.
Ўз навбатида Ўзбекистонда чарм-пойабзал ва тўқимачилик соҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинган тегишли қарорлар асосида доимий қўллаб-қувватланаётганлиги, яратилган шарт-шароитлар тўғрисида соҳалар бўйича ривожланиш стратегиялари Қозоғистон тадбиркорлари учун тақдимот ўтказилди.
22 июнда эса Ўзбекистон делегацияси Туркистон вилоятига ташриф буюриб, индустриал зоналардаги имкониятлар билан яқиндан танишди. Қозоғистонга сармоя киритиш ниятида бўлган тадбиркорларга яратилган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Натижада чарм-пойабзал ва тўқимачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий корхоналардан “Peng Sheng” ҚК, “KFK”, “Saxovat teks”, “Grand Fayz Baraka” МЧЖ корхоналари томонидан Ўзбекистондаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва икки томонлама кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида Қозоғистонда пахта етиштириш, пойабзал ишлаб чиқариш учун пойабзал таг қисмларини қуйиш, тери йиғиш ва уни қайта ишлаш каби таклифлар муҳокама этилиб келишувларга эришилди, деб хабар беради “Ўзчармсаноат” уюшмаси матбуот хизмати.
Чармсаноат соҳасида Қозоғистон билан ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди
Жорий йил 21-22 июнь кунлари “Ўзчармсаноат” уюшмаси ҳамда унга аъзо 40 та корхонадан иборат делегация бизнес-миссия билан Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳри ва Туркистон вилоятига ташриф буюрди.
2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида
- Гулшан Алимардоновага автомобиль совға қилинди
- 2026–2030 йилларга мўлжалланган Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
- Ҳайдовчилар учун уйқуга қарши ақлли кўзойнак яратилди
- Самарқандда пиротехника воситаларини ясаб сотиш билан шуғулланган ўсмирлар ушланди
- АҚШда сунъий интеллект қанча иш ўринлари қисқаришига олиб келгани ҳисоблаб чиқилди
Парагвай Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади
- Тошкент ирригация университетининг “Сув дипломатияси” магистратура йўналишига халқаро мақом берилади
- Ўзбекистон халқига байрам табриги
- Ўзбекистон Президенти барқарор ривожланишни таъминлаш учун тинчлик ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади
- Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2025 чемпиони бўлди
- Подмосковьедаги мактабда ўсмирнинг одамларга пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида бир бола ҳаётдан кўз юмди