ДХХ чегара қўшинлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Санитария ва эпидемиология ҳамда ветеренария хизмати масъул ходимлари иштирок этган тадбирда лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хорижга ишлаш учун кетаётган фуқаролар чегара ўтказиш пунктлари орқали чиқиб кетишини инобатга олиб, мазкур ҳудудда мигрантлар учун бирламчи тиббий воситалар, юқумли касалликлардан ҳимояланиш юзасидан ўқув қўлланмалар ҳамда чегара назорат пунктлари ходимлари учун ўқув тренинглар ташкил этилгани алоҳида таъкидланди.