Cаратоннинг барча кўриниши ҳам ирсий бўлавермас экан, онкология ривожланишининг атиги 15 фоизигина генетикага боғлиқ ҳисобланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош онкологи, Россия Фанлар академияси академиги Андрей Каприн айтиб, у саратон касаллигининг ривожланишига таъсир этувчи омилларни ҳам маълум қилди.
"Бу жараёнда турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга. Масалан, чекиш саратон касаллигининг юқтириш хавфини 30 баравар, унга қўшимча равишда спиртли ичимликлар истеъмоли эса касалликнинг ривожланиш хавфини янада оширади", дейди мутахассис организмга ёрдам бериш учун зарарли одатлардан воз кечиш кераклигини таъкидлаб. Шунингдек, онколог тамаки чекадиган инсоннинг ўпкаси одатий ҳаётга қайтиши учун ўн йил керак бўлишини ҳам қўшимча қилди.