Ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган учрашувлар давомида одамларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича қатор амалий ишлар олиб борилди.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғинининг янги қад кўтараётган биноси барча қулайликларга эга бўлиб, 5 та хизмат хоналаридан иборат. Ҳудуд аҳолиси билан ўтказилган учрашувлар давомида берилган таклифлар асосида маҳалла биносининг ён тарафидан маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, жумладан, «Аёллар гўзаллик салони», «Эркаклар сартарошхонаси» ҳамда бир нечта озиқ-овқат маҳсулотларини сотишга мўлжалланган дўконлар қурилиб, тадбиркорлик қилиш истагини билдирган фуқароларга фойдаланиш учун берилади. Айни вақтда унинг ички қисмларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногиронлари ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож 6 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди.
«Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар фуқаро — Қ.Эгамова, Н.Жониқулова, Д.Бўронова, Л.Муҳиддинова, Г.Эсонова ҳамда Г.Камолиддиноваларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди. Шунингдек, фуқаро Қ.Эгамовага тегишли томорқанинг 0,02 сотих қисмига субсидия асосида иссиқхона қуришда кўмаклашиш учун туман бандликка кўмаклашиш маркази масъул ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Вазир ўринбосари раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари Ховос тумани «Бинокор» маҳалла фуқаролар йиғинига ҳам бориб, аҳоли муаммоларини аниқлашга доир олиб борилган ўрганишлар давомида маҳалладаги 3 та янги ташкил этилган кўчаларнинг 0.9 км. қисмига сув қувурлари ўтказилди. Маҳалла кўчаларининг таъмирталаб 850 метр қисмига тош тўкилиб, текисланди.
Маҳаллада яшовчи болалар учун махсус ўйингоҳ қуриш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, «Садоқат» ва «Ёнғоқли» кўчаларини таъмирлаш, 18-мактаб атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати