«Ўзбектелеком» АК ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан республика бўйлаб аҳолини юқори тезликдаги интернет тармоғи билан таъминлашга қаратилган ишлар изчил давом эттириляпти.
Жумладан, компаниянинг Қашқадарё филиали мутахассислари томонидан 2022 йилда вилоятнинг Касби туманига қарашли бир қанча олис ҳудудларга, хусусан, Новқат, Фазли, Пондирон, Оқтепа, Денов ва Назартепа қишлоқларига 22 километрдан зиёд оптик толали алоқа кабеллари тортиб борилди.
Шунингдек, жорий йил бошидан айни пайтга қадар вилоят бўйлаб аҳолига замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имконини берувчи 201 километрдан зиёд оптик толали алоқа линиялари қурилган, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.