Мусобақа якунига кўра, ёш йигит-қизларимиз 5та олтин, 3та кумуш ва 7та бронза, жами 15та медалга сазовор бўлишди. Ушбу натижа орқали Ўзбекистон терма жамоаси “Adriatic Pearl” халқаро турнирида норасмий умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Қуйидаги ёш боксчиларимиз юртимизга медаль билан қайтишмоқда:

Олтин:

-49 кг: Иброҳим Ишжанов

-91 кг: Амиршоҳ Самадов

+91 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-52 кг: Шаҳзод Музаффаров

-56 кг: Дилшод Абдумуродов

Бронза:

-60 кг: Айдос Тагайбаев

-69 кг: Сирожиддин Хожакметов

-81 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Қизлар:

Олтин:

-48 кг: Фарзона Фозилова

-57 кг: Нигина Ўктамова

Кумуш:

-51 кг: Сабина Бобокулова

Бронза:

-51 кг: Феруза Казакова

-64 кг: Гулшода Истамова.

-69 кг: Севинчхон Мирхонжонова

-75 кг: Соҳиба Рўзметова

Биз ушбу муваффақият билан ёш боксчиларимиз ҳамда Ўзбекистон бокс федерациясини муборакбод этамиз. Сўнгги кунларда эришилган ёрқин ғалабалар ўзбек боксининг эртаси ишончли қўлларда эканлигини яна бир бора кўрсатди.