Маълумотга кўра, чет элдан қайтаётган шахсларга аэропортларда смартфонлар орқали махсус иловалар ўрнатилиб, тилхатлар олинган бўлиб, ҳар куни жойлашган жойи ва соғлиғи ҳолати ҳақида ахборот бериб бориши керак.
Шунга қарамай, ҳар куни хориждан қайтаётган шахслар (жумладан чет эл фуқаролари)нинг ўртача 300 нафари ўз уйида 14 кунлик карантинда бўлиш қоидасига риоя қилмаяпти.
Бундай талаб бузилишига асосий сабаб - қонунчиликда аниқ жавобгарлик назарда тутилмаганидир.
Шу сабабли жавобгарликни ошириш бўйича қонунчилик қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Шунингдек, эндиликда чет давлатдан қайтган фуқароларнинг ўз уйида 14 кун бўлиш қоидасига риоя этилиши устидан тегишли ҳудуд полициячилари ҳар куни уйига бориб текшириш орқали назорат йўлга қўйилади.
Японияда шахсий масъулият шу қадар кучлики, жавобгарлик белгиланмаса ҳам қоидага ҳамма бўйсунади. Аммо юқоридаги рақамлар бунинг ўзи етарли эмаслигига ишора қилаётгандек.