Тадбирда “Бобур” МФЙ ҳудудида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро Ш.А. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро У.га 44 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Жарқўрғон туман бўлими ва ИИБ томонидан ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган фуқаро М.Б. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.га 35 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.