Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.М. 3 500 АҚШ долларини 38,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 8 735 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жарқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Х. жами 3 000 АҚШ долларини 33,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Тойлоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.М. жами 3 000 АҚШ долларини 33 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.