Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида жами 4,06 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган.
Уларнинг мамлакатлар бўйича тақсимоти қуйидагича:
Қирғиз Республикаси – 1 913,6 минг нафар;
Тожикистон – 797,6 минг нафар;
Қозоғистон – 640,2 минг нафар;
Россия – 194,7 минг нафар;
Туркия – 157,7 минг нафар;
Саудия Арабистони – 111,9 минг нафар;
БАА – 81,4 минг нафар;
Миср – 27,7 минг нафар;
Қувайт – 16,7 минг нафар;
Жанубий Корея – 14,9 минг нафар;
Бошқа давлатларга – 112,1 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда кетган.