“Smart Readers” лойиҳаси инглиз тилида ҳикоялар ўқиш танлови бўлиб, Президентимиз ташаббуси билан ўтказилаётган бешта ташаббуснинг тўртинчи қисми — ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга қаратилгандир.

Шунингдек, бу борада хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, тилнинг асосий кўникмаларини шакллантириш учун видеоролик, ўйин, кўнгилочар кўрсатув, фильм ва бошқа ўргатувчи контент яратилиши ҳам кўзда тутилган. Мазкур мусобақада инглиз тили ўқитувчилари Шарлотта Бронтенинг “Jane Eyre” ҳикояси асосида тайёрланган турли савол жавоб ва ролли ўйинда иштирок этди. 

Ушбу тадбир билан бир вақтда, мактабгача таълим ташкилотларининг катта ва тайёрлов гуруҳларида хорижий тилларни ўргатиш учун ўқув-услубий “New Yippee!” қўлланмаси асосида сифатли ва қизиқарли дарслар ташкил этиш мавзусида ўқув тренинги бўлиб ўтди. Уни таълим йўналишида кўплаб семинар ва конференциялар иштирокчиси, барча даражаларда инглиз тилини чет тили сифатида ўргатиш бўйича катта тажрибага эга  халқаро тоифадаги тренер Gregg Sotiropoulos олиб борди.

Мухтасар айтганда, “Smart Readers” мусобақасидан кўзда тутилган мақсад ҳам лойиҳа қатнашчиларини фаол иштироки учун муносиб тақдирлаш, мотивация бериш ва албатта, бу орқали уларнинг келгуси тил ўрганиш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатишдир.