COVID-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг барча фуқароларига ҳамда мазкур давлатларда вақтинча ёки доимий яшовчи учинчи давлатларнинг барча фуқароларига Чехия Республикасига кириш таъқиқланади.
COVID-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмаган учинчи давлатларнинг бирида сўнгги 14 кун ичида 12 соатдан кўпроқ бўлган барча шахсларга Чехия Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб 10 кун давомида ёки тегишли карантин чоралари бекор қилингунга қадар эркин ҳаракатланиш таъқиқланади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Шунингдек, хабарда 2 октябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон COVID-19 хавфи паст даражада бўлган давлатлар рўйхатига киритилмагани, амалдаги тартибнинг тўлиқ матни билан Чехия Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (www.mzcr.cz) ва Чехия Республикаси Ички ишлар вазирлиги (www.mvcr.cz) сайтлари орқали танишиш мумкин эканлиги эслатилади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Чехияга ташриф буюришни режалаштираётган ҳамюртларимизга Чехия томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади.