Ҳодиса Шумава табиат боғи яқинида содир бўлди. Қутқарувчилар тезда воқеа жойига етиб боришди. Олти нафар бола энг яқин ҳудуддаги болалар шифохонасига етказилди. Жабрланганларни кўрикдан ўтказган шифокорлар уларнинг жароҳатлари жиддий эмас деган хулосага келишди.

Сўнгги ҳафталарда Чехияда ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошди. Июль ойининг ўрталарида максимал ҳаво ҳарорати қайд этилди. Кўпгина ҳудудларда ғайритабиий иссиқ ҳарорат кузатилди, чақмоқ чақиб, кучли ёмғир ёғди, деб хабар беради mir24.tv.