Бу ҳақда Чехия темир йўллари компанияси раҳбарияти хабар берди.

“Чоршанба куни  IC 546 поезди юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бизнинг ҳамкасбимиз, машинист ҳалок бўлди”, дейилади хабарда. “Машина темир йўл кесишмасида поезд йўлини тўсиб қўйди”. Дастлабки маълумотларга кўра, поезднинг 15 йўловчиси жабрланган.

Темир йўлнинг фавқулодда ҳолат юз берган қисмида кун бўйи поездлар ҳаракати тўхтатилди. InterCity 546 Ostravan тезюрар йўловчи поезди темир йўл жадвалига кўра, Прага ва Чехия шимоли-шарқидаги Богумин шаҳри ўртасида ҳаракатланади, деб хабар беради tass.ru.