Бухоро вилоятидаги кўп тармоқли «Pаrvоz Humo Ravnaq Тrans» агрокластерида нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, балки уларни чуқур қайта ишлаш ҳам йўлга қўйилган. 

Кластер иш бошлаган дастлабки пайтда пахта хом ашёси бирламчи қайта ишланган бўлса, бугунги кунда толани чуқур қайта ишлаб, тайёр маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилган. 

2020 йилда амалга оширилган яна бир йирик лойиҳа доирасида чигитни қайта ишлаш ҳам ўзлаштирилди. Бунинг учун 6 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди. Шундан 3,5 миллион АҚШ доллари кластернинг ўз маблағи эканлиги диққатга сазовор.   

Ёғ заводи учун зарур ускуналар Хитой давлатидан олиб келиб ўрнатилди. Натижада 5 босқичли ишлаб чиқариш технологияси ёрдамида ёғ маҳсулотлари олиняпти. 

Дарвоқе, чигитни қайта ишлаш заводининг йиллик қуввати 73 минг тоннага тенг. 

Гуличеҳра ДУРДИИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири