37 ёшли Барбара Эрнандес сув ҳарорати икки даражадан сал ошиқроқ бўлишига қарамай, оддий сузиш кийимида мазкур масофани босиб ўтди. Спортчи жисмоний жиҳатдан ниҳоятда қийин бўлса-да, ниҳоят орзусини амалга оширганини айтди.

Бу унинг биринчи рекорди эмас – у илгари Атлантика ва Тинч океанлари орасидаги Дрейк бўғозини энг тез сузиб ўтган эди, деб хабар беради mir24.tv.