Текширув шуни кўрсатдики, оғриқ сабаби мия эхинококкози – эхинококк личинкаларининг мияга кириб бориши натижасида юзага келадиган касаллик. Улар ўсиб улғайганида, битта ёки кўп сонли кисталар ҳосил қилади.
Жарроҳлик пайтида боланинг миясидан 10-15 та тасмасимон қурт олиб ташланди. Кистанинг узунлиги 15 сантиметр ва кенглиги 10 сантиметрни ташкил этган.
Операция икки соат давом этди ва муваффақиятли ўтди. Бола икки кун жонлантириш бўлимида ётди, шундан сўнг у палатага ўтказилди. Бир ҳафта ўтгач, бемор касалхонага ётқизилди, у шифокорлар назоратида, деб хабар беради mir24.tv.