Учрашув доирасида Урумчи – Самарқанд янги йўналишини очиш, "Uzbekistan Airways" АЖ билан "код-шер" тижорат шартномаси бўйича рейсларни амалга ошириш ва Пекин-Тошкент йўналишида частоталарни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек Транспорт вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мавжуд квоталар ва жорий йилнинг октябр ойида Пекин шаҳрида икки мамлакат авиация ҳокимияти ўртасида музокаралар ўтказилиши масалалари кўриб чиқилди.