Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган “"Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ""zero waste“ (нол чиқинди) тамойили жорий этилиши ҳамда барча чиқинди полигонларида чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлашга босқичма-босқич ўтиш йўлида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Якунда чиқинди соҳасига доир лойиҳаларни тузиш ҳамда амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.