Ҳужжатда чиқиндиларни дастлабки саралаш, турлари бўйича алоҳида тўплаш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш, такрор фойдаланиш, шунингдек, кўп миқдордаги фойдали компонентларга эга бўлган маиший ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш ва улардан такрор фойдаланишни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланиши кўзда тутилган.

Шунингдек, чиқиндилар мониторингини юритиш, уларнинг ҳосил бўлиш ҳисобини юритиш, паспортлаш, чиқиндилар кўмиб ташланадиган ва утилизация қилинадиган жойларнинг давлат кадастрини юритишни ташкил этиш ва амалга ошириш механизмини белгилаб берувчи нормалар ишлаб чиқиш ҳам қонун ҳужжатидан жой олиши кутиляпти.

Миллий қонунчиликка чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига хусусий сектор вакилларини кенгроқ жалб қилишга қаратилган чораларни кўриш, уларга ҳудудларни бириктириб бериш жараёнларини соддалаштириш ҳамда уларга тенг шароитларда фаолият олиб бориш имкониятларини яратиш бўйича нормалар киритиляпти.

Шунингдек, чиқиндиларни чуқур қайта ишлаш бўйича илғор инновацион технологияларни жорий қилишга имтиёз ва преференциялар беришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳам назарда тутилган, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.