Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» мухбири хабар бермоқда.

— Бир вақтлар Чирчиқ саноат шаҳри бўлган, кўплаб ишлаб чиқариш корхоналари бор эди. Аммо эътиборсизлик туфайли ҳозир шаҳарда вазият оғирлашиб қолган.

Чирчиққа борганимда одамлар билан мулоқот қилдим. Аслида шаҳар ҳокимини ишдан олишимиз керак эди, аммо вилоят ҳокимининг илтимоси туфайли синов муддати бериб, қолдирдик.

Чирчиқни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун улкан лойиҳаларни тайёрлаб қўйганмиз. Шаҳарда саноат ишлаб чиқариши кучайтирилади, кўплаб иш ўринлари яратилади. Шаҳар аҳолиси ҳозир 150 минг кишидан иборат, мана шу кўрсаткични 500 мингга етказамиз. Керак бўлса Тошкент шаҳридан Чирчиққа бориб ишлайдиганлар бўлади, — деди Президент.