Маълум бўлишича, Чирчиқ дарёсида уч нафар болалар чўмилиш мақсадида дарё ўртасидаги оролчага сузиб боришган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилганлиги ва оқим тезлашганлиги туфайли орқага қайтишни имкони бўлмай қолган.
Мазкур ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан белгиланган ҳудудга етиб боришди. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган уч нафар болалар махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб ота-оналарига топширилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фуқароларимиздан сув ҳавзаларида чўмилаётганда хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ҳамда фақат рухсат берилган сув ҳавзаларида чўмилишингизни сўраймиз" дейилади хабарда.