photo2022-03-2313-01-48.jpg

Дастлаб фахрий меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки тақдимоти, ҳудуди, имкониятлари ва технопарк резидентлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

photo2022-03-2313-01-50.jpg

Тантанали маросимда сўзга чиқанлар барчани мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши билан табриклади.

photo2022-03-2313-01-48-2.jpg

Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент вилоятида "Чирчиқ" кимё-индустриал технопаркини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар ҳудудда қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш, минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларга рақобатбардош маҳсулотларни етказиб беришга хизмат қилиши таъкидланди.

photo2022-03-2313-09-47.jpg

Таъкидлаш лозимки, технопаркнинг умумий майдони 31,22 гектар бўлиб, биринчи босқичда 14 та корхона фаолиятини йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу ерда 100 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Технопарк тўлиқ ишга тушиши натижасида 2 мингдан зиёд янги иш ўрни ташкил этилади ва йилига 15 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинади.

photo2022-03-2313-01-42.jpg

Бунинг учун Россия, Германия, Корея, Туркия, Хитой каби дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатидан олиб келинадиган замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилади. Эътиборлиси, барча саноат тармоқлари экологик талабларга жавоб беради.

Ниҳоят, рамзий тугма босилиб, "Чирчиқ" кимё-индустриал технопарки лойиҳасига расман старт берилди.

photo2022-03-2313-19-54.jpg

Икки давлат ишбилармонлари, масъуллари томонидан технопарк ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатлар имзоланди.